Қайднома

Қидирув

Зидан: «Бу ғалаба 3 очкодан ҳам кўпроқ нарсани англатади»

Зидан: «Бу ғалаба 3 очкодан ҳам кўпроқ нарсани англатади»

  03.07.2020 16:50
  0
  325
Зидан: «Бу ғалаба 3 очкодан ҳам кўпроқ нарсани англатади»

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла Лига 33-тури доирасидаги «Хетафе»га қарши баҳс (1:0)дан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ҳа, ўйиндан олдин бизга осон бўлмаслиги аён эди. Биринчи бўлимда рақиб юқори прессинг ишлатди, бу эса биз учун қимматга тушди. Аммо сабр билан голни кутдик. «Хетафе» яхши ҳимояланганига қарамай, хотиржамликни сақлашимиз талаб этиларди. Футболчиларни табрикласам бўлади, чунки улар ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан қийналишди. Мазкур ғалаба уч очкодан ҳам кўпроқ нарсани англатади. Ютуққа эришишимиз керак эди, буни бажардик. Олдинда бешта финал кутиб турибди, энг муҳими – дам олиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш. Ла Лига ҳали якунланмади, чемпионликдан гапиришга эрта», — деди Зидан AS нашрига берган интервьюсида.

Испания чемпионати якунланишига 5 тур қолган бир паллада «Реал» турнир жадвалида «Барселона»ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz