Қайднома

Қидирув

Хави «Барселона»ни бошқаришга рози

Хави «Барселона»ни бошқаришга рози

  03.07.2020 15:17
  0
  346
Хави «Барселона»ни бошқаришга рози

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ал-Садд» клубида ишлаётган Хави мавсум охирида Каталония клуби бош мураббийлигини қўлга олишга розилигини билдирди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo журналисти Франсеск Агилар «Твиттер»даги саҳифаси орқали хабар берди.

Айтилишича, «Барса» президенти Хосеп Бартомеу Хави билан музокара ўтказишдан аввал жамоа футболчилари билан мазкур масалани муҳокама қилган ва уларнинг барчаси воқеаларнинг шундай ривож олиши тарафдори эканликларини билдиришган.

«Кўк-анорранглилар»нинг ҳозирги устози Кике Сетьен ё жорий мавсум охиригача ишлайди ёки яқин орада жойини «Барселона Б» мураббийи Гарсия Пимьентега бўшатиб беради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz