Қайднома

Қидирув

Месси 2021 йилда «Барселона»дан кетиш ниятида

Месси 2021 йилда «Барселона»дан кетиш ниятида

  03.07.2020 17:20
  0
  376
Месси 2021 йилда «Барселона»дан кетиш ниятида

Ҳужумчи Лионель Месси «Барселона»ни тарк этиши мумкин, дея хабар берди Cadena Ser.

Манбанинг таъкидлашича, 33 ёшли аргентиналик футболчи шартномани узайтириш бўйича ўтказилаётган музокараларни тўхтатган. Месси клубдаги муаммоларда уни айблашаётгани, гўёки, чиқарилаётган қарорларга масъул эканлигини айтиб, танқид қилишларидан чарчаганини билдирди.

Шунингдек, форвард “Барселона”да узоқ муддатдан буён мунтазам ғалабаларга эришишга замин яратадиган лойиўа тузилмаганидан норози.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум аргентиналик форвард Испания чемпионатининг 28 та ўйинида қатнашиб, 22 та гол ва 17 та самарали узатма муаллифига айланди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz