Қайднома

Қидирув

«Интер» Санчес трансфери бўйича «МЮ»га таклиф тайёрламоқда

«Интер» Санчес трансфери бўйича «МЮ»га таклиф тайёрламоқда

  03.07.2020 21:50
  0
  281
«Интер» Санчес трансфери бўйича «МЮ»га таклиф тайёрламоқда

«Интер» трансфер ҳуқуқи «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган ҳужумчи Алексис Санчес билан тўлақонли шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмоқда.

«Нерадзурри» 31 ёшли чилилик форвард учун 20 миллион евро беришга тайёрлар, дея хабар берди Goal.com.

Санчес август ойи бошигача «Интер»да ижара асосида тўп суради. Ўз навбатида, «МЮ» агар миланликлар Европа Лигасида «Хетафе» тўсиғидан ўтишса, мусобақа «плей-офф» босқичида Алексиснинг майдонга тушишини тақиқлаб қўйди.

Манчестерликлар футболчининг жароҳат олишидан ҳайиқишмоқда, чунки воқеалар шундай ривож олса, Санчесни мавсумлар оралиғида сотолмасликлари мумкин.

Жорий мавсум Санчес «Интер» сафида «А» серияда 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 5 та самарали узатма муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz