Қайднома

Қидирув

Гризманнинг опаси «Барселона» раҳбарлари билан учрашади

Гризманнинг опаси «Барселона» раҳбарлари билан учрашади

  03.07.2020 23:36
  0
  172
Гризманнинг опаси «Барселона» раҳбарлари билан учрашади

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг опаси, яъни агенти Мод Гризманн клуб раҳбарлари билан учрашмоқчи, дея хабар берди Sport.es.

Нашрнинг маълум қилишича, томонлар франциялик футболчининг келажагини муҳокама қилишади, зеро Гризманн тезкор қарор чиқариши учун «кўк-анорранглилар»нинг позициясини билиш ниятида.

Режалаштирилган учрашувда форварднинг шу ёзда бошқа жамоага ўтиши ҳам муҳокама қилинади, ваҳоланки, дастлаб футболчининг режаларида кетиш мавзуси йўқ эди.

Айтилишича, Гризманнга «Барселона» бош мураббийи Кике Сетьеннинг фаолияти маъқул келмаган. Опаси клубдагиларга Антуаннинг жамоада ўзини бахтиёр сезмаётганини етказмоқчи.

Бошқа томондан, Гризманн ўз яқинларидан вазиятни оммага ошкор этмасликни сўраган, чунки бу унинг обрўсига таъсир ўтказиши мумкин. Аввалроқ ушбу ҳужумчига «ПСЖ»дан қизиқиш борлиги айтилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz