Қайднома

Қидирув

Суперлига 8-турининг икки учрашуви Тошкентга кўчирилди

Суперлига 8-турининг икки учрашуви Тошкентга кўчирилди

  04.07.2020 10:03
  0
  66
Суперлига 8-турининг икки учрашуви Тошкентга кўчирилди

6 июль куни Coca Cola Суперлигасида 8-тур учрашувлари старт олади. Тақвим бўйича ушбу тур доирасидаги “Сурхон” – “Локомотив” ўйини Термизда бўлиб ўтиши керак эди.
Аммо, ҳозирда Термиз шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича ажратилган ҳудудлар тоифасига кўра “қизил”, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, учрашув икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги баҳсига эса “Сурхон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Шунингдек, мазкур турдан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” беллашуви ҳам айнан ушбу сабаб туфайли Муборакда эмас, Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz