Қайднома

Қидирув

Шаҳзод Убайдуллаев: “Европанинг гранд жамоаларида ҳам рестарт бир мунча қийин кечмоқда”

Шаҳзод Убайдуллаев: “Европанинг гранд жамоаларида ҳам рестарт бир мунча қийин кечмоқда”

  04.07.2020 15:33
  0
  326
Шаҳзод Убайдуллаев: “Европанинг гранд жамоаларида ҳам рестарт бир мунча қийин кечмоқда”

Йилдан йилга ўз таркибини кучайтириш орқали, аста-секин мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бирига айланиб бораётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси, ўтган ҳафтада Суперлигамизда ўтказилган икки турда икки хил натижа қайд этди. Жамоа 6- турда ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилиб мағлубият аламини тотиб кўрган бўлса, 7- турда сафарда “Бухоро”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Мазкур учрашувда жамоа ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев ўз ҳисобига “дублъ” ёзиб қўйиш билан бирга жамоасининг ғалабаси учун астойдил тер тўкканлардан бири бўлди. Биз учрашув яккунлангач футболчи билан сухбатлашишга муваффақ бўлдик.

 - Аввало бугунги учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида қандай фиркдасиз?

- Табрик  учун раҳмат. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, “Бухоро” жамоаси бизга қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрганлиги сабабли биринчи бўлимда бир оз қийналдик. Иккинчи бўлимда эса мураббийларимиз кўрсатмаларини аъло даражада бажарганлигимиз учун рақибни мағлубиятга учрата олдик. Шуни алохида таъкидлаш керакки, гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ютуқ осонликча қўлга киритлгани йўқ.

- Турнир аутсайдери  бўлиб турган “Бухоро”нинг ўйини борасида қандай фикрдасиз?

- “Бухоро” жамоаси ҳозирча мусобақа жадвалида қуйи поғоналарда юргани билан аслида, Ўзбекистон Суперлигасида ўз мавқеига эга жамоалар сирасига киради. Бу жамоа биринчи бўлимда жуда яхши таассурот қолдирди. Улар асосан яхши ҳимояланиб, қарши ҳужумда бор имкониятларини ишга солишга уринишди.

- Рестардан кейин “Локомотив” қийналмоқда, “Пахтакор” ҳам мағлуб бўлди, “Бунёдкор” ва “Насаф” га ҳам осон бўлаётгани йўқ. Умуман карантиндан кейинги  Суперлига ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

 - Маълумки, бутун дунёда пандемия даврида футбол учрашувлари вақтинча тўчтаб қолди. Шу сабабли жамоавий машғулотлар олиб борилмади. Айрим футболчиларнинг жисмоний холати ҳам оптимал даражада эмас. Ҳозир нафақат Сиз айтиб ўтган жамоалар, балки қолган жамоаларга ҳам осон бўлаётгани йўқ. Мисол учун, Европанинг гранд жамоаларида ҳам рестарт бир мунча қийин кечмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz