Қайднома

Қидирув

«Ўзбек Мессиси» ҳақида нима биламиз?

«Ўзбек Мессиси» ҳақида нима биламиз?

  05.07.2020 03:22
  0
  586
«Ўзбек Мессиси» ҳақида нима биламиз?

Сўнгги пайтларда «Бунёдкор» бағридаги ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновга «Локомотив» (Москва) клубининг жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан россиялик ҳамкасбларимиз ҳам ҳамюртимизни алоҳида ўрганишга киришдилар. Хусусан, fclmnews.ru сайти муаллифи махсус мақола ҳам тайёрлади.

- Жасур (аниқроғи, Жасурбек) Жалолиддинов? Бу йигит ҳақида гап-сўзлар урчигач, дастлаб эҳтимолий трансферни маъқулладим, гўёки, у қизиқ вариант, навқирон, вундеркинд­дек туюлди. Кейин ўйланиб қолдим: ушбу футболчи ҳақида нималар биламиз? Унинг агенти - Юрий Белоус. Шу холосми? Хуллас, турли ўй-хаёллар билан маълумот қидиргандим, айрим нарсаларни топдим.

Биринчидан, бу йигит Ўзбекистонда танилиб улгурган. Факт шуки, ўтган йилнинг декабрида Жасур малака ошириш учун Италияга бориб, «В» серия вакили «Беневенто» йиғинида қатнашди ва мураббийларда яхши таассурот қолдирди. Айтишларича, унинг ҳаракати жамоа устози Филиппо Инзагига ҳам ёққан. Transfermarkt сайти эса Жалолиддинов ўзбек футболининг иккинчи энг ёрқин юлдузига айланиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Жасурга Италия клубидан ташқари, Осиё бозори билан алоқалари яхши саналган «Лес­тер» ҳам қизиқиш билдиргани айтилди. Аммо кейинчалик ушбу маълумот тасдиқланмади, гарчи Жасур ўз интервьюсида АПЛда тўп суриш нияти борлигини яширмаган бўлсада.

Хўш, «ўзбек Мессиси» сифатида таърифланаётган Жалолиддинов қаердан бош кўтарди? Мазкур ҳолатга Белоуснинг нима алоқаси бор? Ўзбек футболи мен учун «Локо»нинг собиқ футболчилари - Виталий Денисов, Владимир Маминов ҳамда ҳозирги бош мураббий ёрдамчиси Олег Пашинин билан боғлиқдир. Уларнинг Миржалол Қосимов билан бирга тўп суришганидан ҳам хабардор бўлдим. Қосимов эса Жасурга устозлик қилган мутахассислардан бири: навқирон футболчи айнан унинг раҳнамолигида турли ёш тоифасидаги жамоаларда ўйнаган. Эҳтимолий трансферга Пашининнинг таниш-билишчилиги алоқадорми, йўқ, шуни ҳам текшириб кўришга ошиқдим. Ойдинлашича, Олег бундай футболчини билмайди. Ёки ҳар ҳолда, унга тўғридан-тўғри алоқадор эмас.

Лосюк Ғарбий Европа билан ишлаётган экан, «Локо»нинг мазкур трансфери билан ким шуғулланяпти? Яна Белоус мавзусига қайтамиз. Негадир ОАВда Юрийни футболчининг агенти сифатида келтиришмоқда, аслида эса у агентдан ҳам кўпроқ аҳамият касб этади. Маълумки, функционер маҳаллий футбол юлдузлари билан ҳамкорликда хайрия ўйинлари, турли турнирлар ташкил этадиган «Футбол Маркет» компаниялар гуруҳига эгалик қилади. Жасурнинг вакили ҳисобланган Soccer Career Agency ва Белоус ўртасида эса бевосита алоқа йўқ. Шунга қарамай, бошқа бир қизиқ факт бор: мазкур компания мижозларидан бири Максим Актисов ҳозир «Локомотив» таркибида шуғулланмоқда. У қишда «Спартак-2»дан «Казанка» сафига ўтганди. У ҳолда, Белоус мазкур жараёнга қандай алоқадор? Гап шундаки, унинг Россия ва МДҲ давлатларида ташкил этган турнирларидан бирига Ўзбекистон мезбонлик қилган. Ўша мусобақада Юрий Викторовичнинг шахсан ўзи ҳам қатнашган. Қолаверса, у «Бунёдкор» клуби ва параллель равишда Ўзбекистон миллий термасига устозлик қилаётган Вадим Абрамов билан эски таниш. Яна бир муҳим жиҳат: «Бунёдкор»ни бежиз ўзбек «Барселона»сига қиёсламайдилар. Клуб вақтида Каталония гранди билан расмий ҳамкорлик ҳам ўрнатганди. 2008-2015 йилларда «Бунёдкор» номи остида қудратли клуб шакллантириш режалаштирилган, «Барса» билан ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилган, кейинчалик Ривалдодек юлдуз Тошкентда тўп сурганди. Белоуснинг «Мос­ква»си ҳам тахминан ўша кезлар «кўк-анорранглилар» билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйган. Айни ўша вақт Лопес сотиб олинган. Функционернинг таъкидлашича, у Ўзбекистон жамоа­си билан таниш агентлар ва воситасилар орқали ҳамкорлик ўрнатган. Навбатдаги «тасодифлар» қаторига «Локо»га «Барселона» афсоналаридан бири Бакеронинг келишини ҳам қўшиш мумкин. У 2013 йилдан буён қадрдон клуби тизимида ишлаётганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz