Қайднома

Қидирув

Матич: «Умид қиламанки, «МЮ» АПЛда 3-ўринни эгаллайди»

Матич: «Умид қиламанки, «МЮ» АПЛда 3-ўринни эгаллайди»

  04.07.2020 23:37
  0
  133
Матич: «Умид қиламанки, «МЮ» АПЛда 3-ўринни эгаллайди»

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Неманья Матичнинг фикрича, унинг жамоасида мавсум якунларига кўра, АПЛда учинчи ўринни қўлга киритиш учун ажойиб имконият бор.

«Мухлисларсиз ўйнаш ноодатий ҳол, бу бизга ёмон таъсир ўтказмоқда. Стадионни томошабинлар билан тўладек тасаввур қилишга интиляпман. Фанатларимиз қаршисида тўп суришни ёқтирамиз, улар ўйиннинг бошидан охиригача қўшиқ куйлашади, бу эса бизга қўшимча мотивация беради. Бироқ ҳозир вазият шундай ва биз мослашишга мажбурмиз. Раҳбарларимиз жойлашган ўриндиқлар томон қарашга уриняпман, чунки у ерда айрим одамлар ўтиришади. Мавсум якунларига кўра қайси ўринни эгаллаш фақат бизга боғлиқ эмас, биз ғалаба қозонишимиз, рақиблар эса очко йўқотишлари керак. Умид қиламанки, «МЮ» АПЛ мавсумини 3-ўринни якунлайди. Агар бунинг уддасидан чиқсак, мавсум биз учун фантастик тарзда ўтган бўлади. Буни амалга оширишимизга ишончим комил», — дея Матичнинг сўзларидан иқтибос келтирди клуб расмий сайти.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz