Қайднома

Қидирув

«Челси» Виллиан билан янги шартнома имзолашга қарор қилди

«Челси» Виллиан билан янги шартнома имзолашга қарор қилди

  04.07.2020 23:16
  0
  246
«Челси» Виллиан билан янги шартнома имзолашга қарор қилди

«Челси» ҳужумчиси Виллиан жорий мавсумдан кейин ҳам Лондон жамоасидаги фаолиятини давом эттириши мумкин. Бразилиялик футболчи Хитой клубларидан бири билдирган таклифга рад жавобини бергач, «кўклар» раҳбарияти у билан янги келишув имзолашга қарор қилган, дея хабар берди Goal.

Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар Виллиан билан яна икки йил давом этадиган битим тузишмоқчи. Ўз навбатида, 31 ёшли хавбек «Челси»да уч йиллик шартномага эга бўлиш ниятида.

Қайд этилишича, мавсум якунида Виллиан «Челси»ни эркин агент сифатида тарк этади. Ҳозирча унинг шартномаси фақат мавсум-2019/2020 охиригача узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2013 йилдан буён «Челси»да тўп сурмоқда. Шундан бери у «кўклар» сафида 333 та ўйин ўтказиб, 62 та гол ва 60 та самарали узатма расмийлаштирган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz