Қайднома

Қидирув

Максим Шацких ишлаётган «Ротор» ФК РПЛда иштирок этишдан бош тортмоқчи

Максим Шацких ишлаётган «Ротор» ФК РПЛда иштирок этишдан бош тортмоқчи

  05.07.2020 10:23
  0
  345

«Ротор» футбол клуби Россия Премьер Лигасида қатнашишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда «Аргументи недели» нашри хабар тарқатди.

Таъкидланишича, мавсум якунларига кўра, Россия миллий футбол лигасида (ФНЛ) биринчи ўринни эгаллаган Волгоград клуби келаси мавсумда Россия Премьер Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи. Бунинг сабаби молиявий муаммолар билан боғланмоқда.

Агар «Ротор» Премьер Лигада қатнашмаса, шунингдек, «Химки» клубининг ҳам ФНЛда қолишни истаётгани тасдиқланса, мавсум якунида РПЛни ҳеч қайси клуб тарк этмайди.

Аввалроқ «Ротор» ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Денисов клуб сафида 2 та ўйин ўтказганди. Шунингдек, «Ротор» жамоасида ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи Максим Шацких ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz