Қайднома

Қидирув

Флик: «Левандовски «Олтин тўп» учун пойдевор қўйди»

Флик: «Левандовски «Олтин тўп» учун пойдевор қўйди»

  05.07.2020 14:14
  0
  250
Флик: «Левандовски «Олтин тўп» учун пойдевор қўйди»

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Роберт Левандовскининг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларига баҳо берди. Маълумот учун, польшалик футболчи чемпионатнинг ўзида 34 та гол урди.

«51 та гол — жуда катта кўрсаткич. Унинг «Байер» дарвозасига йўллаган биринчи голи чиройли чиққанди. Албатта, бу борада бироз омади келди. Аммо унинг бошқалардан фарқи ҳам шунда — ўз кучи ва сифатига ишончи бор. Агар голлар сонига қараб баҳоласак, Левандовски чемпионатда 34 та тўп киритди. Шундан сўнг Бундеслига футболчиси қандай қилиб «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин, деб ўйлаб қоласан. Нега энди шундай бўлмаслиги керак? Мазкур совринни қўлга киритиш учун Роберт пойдевор қўйиб улгурди, унга омад тилайман», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирди Goal.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Германия кубоги финалида «дубль» қайд этиб, «Бавария»нинг «Байер» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz