Қайднома

Қидирув

Моуринью: «Карлони қучоқлаш учун қоида бузишга тайёрман»

Моуринью: «Карлони қучоқлаш учун қоида бузишга тайёрман»

  05.07.2020 14:50
  0
  327
Моуринью: «Карлони қучоқлаш учун қоида бузишга тайёрман»

«Тоттенхэм» устози Жозе Моуринью «Эвертон» ва ушбу жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига тўқнаш келишни сабрсизлик билан кутмоқда.

«Ўйлашимча, футболдагилар Карлони ҳам мураббий, ҳам инсон сифатида қадрлашади. Уни жуда яхши кўраман. Сўнгги ўн йилликдаги топ мураббийлардан бири. Албатта, ҳозир ҳеч нарса ўзгармади – Анчелотти ҳамон энг яхшилар қаторида. Карлонинг Премьер-лигага қайтиши ўзига хос имтиёздир. «Эвертон»нинг омади бор экан. Анчелоттини узоқ йиллардан буён билишимни инобатга олсак, мен ҳам омадлиман. У билан УЕФА йиғилишлари ва бошқа тадбирларда кўп кўришамиз. Фантастик одам! Карлони қучоқлаш учун ижтимоий масофа сақлаш қоидаларини бузишга тайёрман, чунки уни жуда яхши кўраман», — деди португалиялик мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz