Қайднома

Қидирув

Буффон — мутлақ рекордчи

Буффон — мутлақ рекордчи

  05.07.2020 15:23
  0
  320
Буффон — мутлақ рекордчи

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон “А” серияда ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди.

«Торино»га қарши кечган кечаги баҳс (4:1) 42 ёшли кипер учун Италия чемпионатидаги 648-ўйин бўлди. Мазкур кўрсаткич бўйича Буффон Паоло Мальдинидан ўзиб, биринчи ўринга чиқиб олди.

«648 — оддий рақам эмас, бутун бошли умр. Ҳаётим икки қўлқоп билан ўтди. Кўплаб синовларни бошдан кечирдим. Асосий мақсадим ҳали олдинда. 648 марта раҳмат айтаман», — деб ёзди Буффон Twitter саҳифасида.

Буффон Италия чемпионатидаги 168 та ўйинни «Парма» сафида, 480 тасини «Ювентус»да ўтказган. «Кекса синьора» таркибида Буффон 9 марта “А” серия чемпионлигига эришган (бу ҳам рекорд), 4 марта кубокни 5 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz