Қайднома

Қидирув

Роналду «Юве»да илк марта ( 43 марта уринишдан сўнг) жарима зарбасидан гол урди ва...

Роналду «Юве»да илк марта ( 43 марта уринишдан сўнг) жарима зарбасидан гол урди ва...

  05.07.2020 16:25
  0
  155
Роналду «Юве»да илк марта ( 43 марта уринишдан сўнг) жарима зарбасидан гол урди ва...

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 30-туридан ўрин олган «Торино» қарши баҳсда (4:1) гол урди ва битта гол+пасга муаллифлик қилди. Қизиғи шундаки, 35 ёшли португалиялик футболчи «Ювентус» сафида илк марта тўғридан-тўғри жарима зарбасидан гол урди. 

«Ювентус» сафида барча мусобақалардаги ўйинларини ҳисобга олганда, бунинг учун Роналдуга 43 та уриниш керак бўлди. Шунингдек, у жорий мавсумда А Сериянинг 26 ўйинида гол+пас тизимида ҳам 30 (25+5) очко тўплаган. Роналду 2018 йилнинг ёзидан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган...
***

Криш мазкур голидан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди: «Очиғини айтсам, ўзимга бўлган ишончни қайтариш учун ҳам жарима зарбасидан гол уришим шарт эди. Ўйин қийин бўлишини билардик ва пухта тайёргарлик кўриб ғалабага эришдик. Муҳими шу. Бу уч очкомиз «Лацио»га босим ўтказиши мумкин. 

Жамоа ғалаба қозонса бўлди, голни ким уриши аҳамиятсиз. Бутун жамоа яхши спорт формасига кириб олди, энди «Милан»ни мағлуб этишга интиламиз. Ушбу тўқнашув ҳам осон кечмаслиги аниқ», - дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.
***
Айтганча, Tuttosport да ёзилишича 35 ёшли португалиялик голеадор 1960/61 йилги мавсумдан кейин «Ювентус» сафида бир мавсумда А Серия доирасида 25та гол кирита олган дастлабки футболчига айланди. Сўнгги марта бундай натижани 1960/61 йилги мавсумда «Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Омар Сивори қайд эта олган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz