Қайднома

Қидирув

Ана холос: Арманистон 1-Лигаси келишилган ўйинлар туфайли тўхтатилди

Ана холос: Арманистон 1-Лигаси келишилган ўйинлар туфайли тўхтатилди

  05.07.2020 18:35
  0
  297
Ана холос: Арманистон 1-Лигаси келишилган ўйинлар туфайли тўхтатилди

Арманистоннинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Биринчи Лига мусобақаси келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар туфайли тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат Футбол Федерацияси хабар берди.

«АФФ интизом ва аҳлоқ қўмитаси ҳуқуқ тартибот идоралари ва УЕФА томонидан тақдим этилган маълумотларни муҳокама қилиб, келишилган ўйинларда иштирок этган «Арагац», «Торпедо», «Масис», «Локомотив» ва «Ереван» клубларини мусобақадан четлатиш, шунингдек, 58 футболчи ва мураббийларни (шулардан 45 нафарини умрбод) дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади баёнотда.

Ижроқўм Биринчи Лига мусобақасини бутунлай тўхтатиш ҳақидаги қарорни бир овоздан қабул қилди. Мусобақанинг ғолиби ва кейинги формати масаласи навбатдаги йиғилишда муҳокама қилинади.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz