Қайднома

Қидирув

Превью: АГМК – “Қўқон-1912”

Превью: АГМК – “Қўқон-1912”

  06.07.2020 06:18
  0
  252
Превью: АГМК – “Қўқон-1912”

Суперлига доирасидаги 8-турда АГМК Олмалиқда “Қўқон-1912”ни меҳмон қилади.

Мазкур жамоалар чемпионат доирасида жами 12 маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларда устунлик АГМК тарафида: 7 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбати ҳам АГМК фойдасига: 22-15.

“Қўқон-1912” айни пайтда 15 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа ўз майдонидаги барча ўйинларда ғалаба қозонган.
Қўқонликлар жорий мавсум рақиблар дарвозасига 14та гол уриб, бу борада фақатгина “Пахтакор”дан ортда қолишмоқда. Киритилган голларга Мурод Холмуҳаммедов (6), Филипп Раевац (2), Қувондиқ Рўзиев, Сардор Азимов, Александр Мерзляков, Собит Синдаров, Отабек Ҳайдаров ва Суҳроб Бердиев муаллифлик қилишган.
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК эса қаторасига 5 ғалабадан кейин жадвалда бўлажак рақиб “Қўқон-1912”дан 2 очко кўп тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.
Олмалиқликлар чемпионатда “Қўқон-1912” билан биргаликда энг кам гол (-3) ўтказиб юборган жамоа саналади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz