Қайднома

Қидирув

Вагнер Лав Қозоғистонга етиб келди

Вагнер Лав Қозоғистонга етиб келди

  06.07.2020 12:20
  0
  326
Вагнер Лав Қозоғистонга етиб келди

«Қайрат»нинг янги футболчиси Вагнер Лав Қозоғистонга келди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

«Хуш келибсан, Вагнер!» — Вагнернинг аэропортда олинган сурати остига уч хил тилда ушбу сўзлар ёзилган.

36 ёшли бразилиялик ҳужумчи виза билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилди, шунингдек, ўз юртида коронавирусга тест топширди. Таҳлиллар манфий натижа берди.

Аввалроқ Вагнернинг ЦСКАга қайтиш учун «Коринтианс» билан амалдаги шартномани бекор қилгани айтилганди. 23 июнь куни форвард Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси билан келишувга эришганини эълон қилди. Бироқ клуб раҳбарияти мазкур трансфер ҳақида ҳамон расмий маълумот берганича йўқ.

Лав эркин агент мақомида, шу боис қозоқ клубига текинга тушди. Шахсий шартнома шартлари ҳали ошкор этилмаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz