Қайднома

Қидирув

МЛСда коронавирусга чалиниш бўйича 5 та янги ҳолат аниқланди

МЛСда коронавирусга чалиниш бўйича 5 та янги ҳолат аниқланди

  06.07.2020 13:20
  0
  107
МЛСда коронавирусга чалиниш бўйича 5 та янги ҳолат аниқланди

МЛС иштирокчиси «Нэшвилл» футболчилар орасида коронавирусга чалиниш бўйича 5 та ҳолат аниқланганини ошкор этди. Бу ҳақда The Athletic хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, ўйинчиларнинг бирида мусбат натижа иккита тест якунларига  кўра аниқланган, яна тўрт футболчи такрорий таҳлилни кутишмоқда.

Аввалроқ лиганинг яна икки клуби — «Орландо» ва «Даллас» ҳам жамоада коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида маълумот беришганди.

8 июлда MLS is back деб номланувчи янги турнир бошланиши режалаштирилган, барча ўйинлар Орландодаги ESPN Wide World спорт мажмуасида ўтказилади. Лигадаги 26 клуб 6 та гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа 3 тадан учрашувда майдонга тушади. Мазкур мусобақа якунлангач, 11 август куни мунтазам чемпионат давом эттирилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz