Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига 8-тур: «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» учун жиддий синов

Coca Cola Суперлига 8-тур: «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» учун жиддий синов

  06.07.2020 13:32
  0
  950
Coca Cola Суперлига 8-тур: «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» учун жиддий синов

Бугун Coca Cola Суперлига 8-турининг дастлабки уч учрашуви бўлиб ўтади. Унда мухлисларни бири-биридан қизиқарли қарама-қаршиликлар кутиб турибди. Қуйида 7 та жуфтликка эътибор қаратиб, жамоаларнинг имкониятларини таҳлил қилиб кўрамиз.

 

6 июль (душанба)

НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Сардор Нишонбоев, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бугунги ўйинлар орасида нейтрал мухлисларни, биринчи навбатда, «Насаф» – «Металлург» баҳси ўзига тортиши турган гап. Зеро, рақибларига ҳужумкор футбол таклиф этадиган қаршиликларнинг Бекобод жамоаси ҳимоясини қай тариқа ёриб ўтишларини кузатиш қизиқ, албатта. Ўз навбатида, мазкур учрашувнинг голларга бой тарзда ўтишини ҳам тахмин қилиш мумкин.

Имкониятлар: 50% - 50%

 

ЛОКОМОТИВ – СУРХОН

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Наим Қосимов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Эркин Бахтиёров

«Локомотив» «Сурхон» билан ўйин Тошкентга кўчирилганидан фойдалана олармикан? Зеро, янги бош мураббий билан пойтахтга ташриф буюрадиган термизликларнинг «темирйўлчилар»га бошоғриқ туғдиришлари эҳтимоли юқори. Агар «Локо» ўз майдонида яна очко йўқотадиган бўлса, жамоа устози Андрей Фёдоровнинг манзилига йўлланаётган танқидлар сони янада ортиши муқаррар...

Имкониятлар: 60% - 40%

 

ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Санжар Назаров

Назоратчи: Андрей Тамбовцев

Комиссар: Рамиль Ильясов

«Қизилқум»дан «Андижон» билан ўйинга ўзгача тарзда тайёрланиш талаб этилади. Чунки бу сафар ҳам очко йўқотиш навоийликларнинг шундоқ ҳам танг бўлиб турган аҳволларини янада оғирлаштиради.

Имкониятлар: 50% - 50%

 

7 июль (сешанба)

АГМК – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Ахмед Тиллаев

7 июлга белгиланган баҳсларнинг иккитасини марказий учрашув сифатида кўрсатиш мумкин. Хусусан, аввалги турларда ўз майдонида ҳеч бир рақибини аямаган «Қўқон-1912»ни Олмалиқда жиддий синов кутиб турибди. Хўш, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафар беллашувида ҳам сермаҳсуллик намойиш эта олармиканлар? Албатта, турнир жадвалининг юқори қисмига жойлашган АГМКнинг ҳам бу учрашув учун ўз режалари бор.

Имкониятлар: 60% - 40%

 

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Вадим Абрамов шогирдларини аста-секин юқори спорт формасига кириб бораётган «лочинлар»га қарши мураккаб баҳс кутиб турибди. «Навбаҳор», шубҳасиз, «Бунёдкор» майдонига навбатдаги 3 очкони расмийлаштириш илинжида ташриф буюради, фақат юқори поғоналарни кўзлаётган наманганликларнинг шаштлари жуда баланд. Бу эса мазкур беллашувнинг муросасиз тарзда кечишини таъминлаши шубҳасиз. Ҳар сафар «Бунёдкор» майдонида ғалабага яқин келиб, якунда 3 очкони бой берган «Навбаҳор» учун бу навбатдаги имкониятдир. Умуман олганда эса, ушбу қарама-қаршиликда томонларнинг имкониятларини тенг баҳолаш мумкин.

Имкониятлар: 50% - 50%

 

СЎҒДИЁНА – БУХОРО

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Аввалги турда водийда мағлубиятга учраган «Сўғдиёна» бор аламини «Бухоро»дан олишга интилишини кутиш мумкин. Агар бухороликлар қуйи поғоналардан кўтарилишни истасалар, Жиззахдаги баҳсга астойдил тайёргарлик кўришлари тўғри келади. Зеро, тартибли футболни шакллантириб улгурган Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа хатога йўл қўядиган рақибларини асло аямайди.

Имкониятлар: 70% - 30%

 

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фаррух Янсупов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Шерзод Ражабов

Амалдаги чемпион бу турда турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олиш учун яхши имкониятга эга. Тўғри, «Машъал»нинг ҳар доим «Пахтакор»га қарши жиддий курашишига ўрганиб қолганмиз. Бироқ бугунги Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоадан Тошкентда очко олиш учун иштиёқнинг ўзи камлик қилади. Муборакликлар тартибли ҳимоялана олишса, ижобий натижадан умид қилсалар бўлади, чунки «Пахтакор»га ҳужумкор футбол таклиф этиш ўзига ҳукм чиқаришга тенгдир. Қисқаси, мазкур жуфтликда «шерлар» ўз майдонларига кўчирилган ўйиндан максимал фойдаланиш йўлида бор кучларини сарфлашларига шубҳа йўқ.

Имкониятлар: 70% - 30%



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz