Қайднома

Қидирув

Тартиб интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб интизом қўмитаси қарорлари

  06.07.2020 16:55
  0
  268
Тартиб интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон Футбол Ассотсиатсияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санксиялар қўлланилди.

Cоcа Cола Суперлига

Учрашув: “Локомотив” – “Сўғдиёна”

Жаримага тортилди: Славко Дамянович (“Локомотив” футболчиси )

Сабаб: Бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун

Қарор: 3 та учрашувга дисквалификатсия ва моддий жарима

У-21 Биринчилиги

Учрашув: “Сўғдиёна У-21” – “Пахтакор У-21”

Жаримага тортилди: Ойбек Нурматов (“Сўғдиёна У-21” футболчиси )

Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан тирсаги билан зарба бергани учун

Қарор: 3 та учрашувга дисквалификатсия ва моддий жарима

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати

2019-йилнинг 17-декабр куни футзал Олий лигасининг АГМК – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг “Пахтакор” жамоаси аъзолари Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев, Акмал Ҳазратқулов ва Феруз Фахриддинов оммавий жанжал келтириб чиқарган эди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2019-йил 19-декабр санасидаги йиғилишида ушбу футзалчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган эди.

“Пахтакор” футзалчилари 2020-йилнинг 22-июн куни ўз ишидан пушаймонлиги, ушбу иш қайта такрорланмаслигини билдириб, мурожаат қилишгани ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, мазкур футзалчиларга белгиланган четлаштириш чоралари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра:

Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев ва Акмал Ҳазратқуловга нисбатан 10 та учрашувга четлаштириш интизом чораси 5 та учрашувга алмаштирилди ва  жарима интизом чораси қўлланилди.

Феруз Фахриддиновга нисбатан 20 та ўйинга дисквалификатсия қилиш чораси эса 10 та ўйинга қисқартирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz