Қайднома

Қидирув

Превью: “Насаф” – “Металлург”

Превью: “Насаф” – “Металлург”

  06.07.2020 17:33
  0
  111
Превью: “Насаф” – “Металлург”

 Мамлакат XXIX миллий чемпионатининг 8-турида “Металлург” cафарда Суперлиганинг номдор жамоаларидан бири – Қаршининг “Насаф” клуби билан куч синашади. Бу ўйин “Металлург”нинг кучлилар сафидаги 650-учрашуви бўлади. Бекободликлар бугунгача кучлилар сафида 218 та учрашувда ғалаба қозонган. 134 та баҳсда дурангга эришган. 297 та учрашувда эса рақибига имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 811:1002.

Энди “Насаф” – “Металлург” жамоаларнинг ўзаро учрашувлари статистикасига тўхталадиган бўлсак, мухлислар бугунгача мазкур жамоаларнинг 44 та учрашувига шоҳид бўлишган. Шулардан 27 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган, 11 учрашувда  эса “Металлург” рақибини таслим этган. 6 та ўйинда ғолиб жамоа номи аниқланмаган, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 74:36. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 87 очколи бўлган, “Металлург” эса 39 очко жамғарган.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 (2004) га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 (2002) ҳисобида мағлуб эта олган.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:

31.07.2019 «Насаф» – «Металлург» - 1:2

30.03.2018 «Насаф» – «Металлург» - 1:1

04.11.2017 «Насаф» – «Металлург» - 2:0

30.09.2016 «Насаф» – «Металлург» - 3:0

15.05.2015 «Насаф» – «Металлург» - 0:1

27.04.2014 «Насаф» – «Металлург» - 0:0


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz