Қайднома

Қидирув

“Қизилқум”-“Андижон”: Превью

“Қизилқум”-“Андижон”: Превью

  06.07.2020 17:51
  0
  108
“Қизилқум”-“Андижон”: Превью

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади.

 Бу йилги Суперлигада ҳозирча ғалаба қозонмаган "Қизилқум" ва "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради. Турнир жадвалида "Қизилқум" атиги бир очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 4 очко жамғарган ва 11-поғонада боряпти.

 "Қизилқум" ўзининг 1 очкосини сафарда "Машъал" билан ўйинда қўлга киритган. Дарвоқе, жамоамиз охирги тўртта ўйинда кетма-кет мағлубиятга учради. Тачмурад Агамурадов шогирдлари АГМК, "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда мағлуб бўлишди.

"Андижон" эса ҳозирча тўрт марта дуранг ўйнаб, уч бор мағлуб бўлган. "Бургутлар" охирги тўртта баҳснинг учтасида дуранг қайд этишди. Жамоа "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида "Металлург"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Андижон" мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Охирги иккита учрашувда дуранг қайд этди.

Бугунги тўқнашувда ким ғалаба қозонса жорий мавсумдаги илк уч очкосини қўлга киритади.

Жамоалар шу кунгача ўзаро 32 марта баҳс олиб боришган. Ўтказилган учрашувларнинг 16 тасида “Қизилқум” футболчилари ғалаба қозонган бўлса, 13 та учрашувда “Андижон” жамоасининг қўли баланд келган.

Қолган учта учрашув эса дуранг билан  якунига етган.

Тўплар нисбати 53-45 жамоамиз фойдасига.

 


Манба: "QIZILQUM" PFK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz