Қайднома

Қидирув

Фелиш яна жароҳат олди

Фелиш яна жароҳат олди

  06.07.2020 17:55
  0
  278
Фелиш яна жароҳат олди

«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелиш тўпиғидаги жароҳат сабаб сафдан чиқди, дея хабар берди клуб расмий сайти.

Португалиялик футболчи Испания чемпионати 35-тури доирасидаги “Сельта”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди.

Фелиш 3 июль куни Мадридда 34-турдан ўрин олган «Мальорка» билан ўйин (3:0)да шикастланди. Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган форвард 54-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

Тиббий текширувлар Фелишнинг тўпиқ суягида шиш борлигини аниқлади.

Жорий мавсум ушбу ҳужумчи Примерада 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz