Қайднома

Қидирув

"Локо" легионери Славко Дамьянович 3 ўйинга четлаштирилди

"Локо" легионери Славко Дамьянович 3 ўйинга четлаштирилди

  06.07.2020 19:01
  0
  139

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Coca Cola Суперлига
Учрашув:
 "Локомотив" – "Сўғдиёна"
Жаримага тортилди: Славко Дамьянович ("Локомотив" футболчиси )
Сабаб: Бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

U-21 Биринчилиги
Учрашув:
 "Сўғдиёна U-21" – "Пахтакор U-21"
Жаримага тортилди: Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна U-21" футболчиси )
Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан тирсаги билан зарба бергани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати

2019 йилнинг 17 декабрь куни футзал Олий лигасининг АГМК – "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси аъзолари Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев, Акмал Ҳазратқулов ва Феруз Фахриддинов оммавий жанжал келтириб чиқарган эди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2019 йил 19 декабрь санасидаги йиғилишида ушбу футзалчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган эди.

"Пахтакор" футзалчилари 2020 йилнинг 22 июнь куни ўз ишидан пушаймонлиги, ушбу иш қайта такрорланмаслигини билдириб, мурожаат қилишгани ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, мазкур футзалчиларга белгиланган четлаштириш чоралари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра:

Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев ва Акмал Ҳазратқуловга нисбатан 10 та учрашувга четлаштириш интизом чораси 5 та учрашувга алмаштирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Феруз Фахриддиновга нисбатан 20 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси эса 10 та ўйинга қисқартирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz