Қайднома

Қидирув

Шаҳбоз Умаров ўзингни эслатиб тур ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Шаҳбоз Умаров ўзингни эслатиб тур ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

  07.07.2020 08:20
  0
  403
Шаҳбоз Умаров ўзингни эслатиб тур ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Ўрунов - «Уфа»да ой лауреати. «Уфа» клуби расмий сайти июнь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўров ўтказди ва унда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов 31,6 фоиз овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз сўровда «Уфа»нинг бошқа етакчилари - Беленов ва Фоминни ортда қолдирди. Ўрунов жумладан, Россия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган «Уфа» - «Рубин» (0:0) ўйинида майдонда энг фаол ҳаракатланган футболчилардан бири бўлди. У 85 дақиқа тўп суриб, ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Жамоа кейинги турда «Урал»ни ҳам енголмади - 1:1. Ўрунов бу сафар 90 дақиқа ўйнаш баробарида биринчи бўлимда сариқ карточка олди. «Ростов» эса РПЛ 26-тури доирасида «Крилья Советов» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобига кўнди. Мазкур учрашувда жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов сариқ карточкалар лимити туфайли майдонга тушгани йўқ. Ростовликлар ҳафта ўртасида ўз майдонларида «Краснодар» билан куч синашиб, энг сўнгги лаҳзада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишганди - 1:1. Ҳамюртимиз ўша учрашувда 62 дақиқа ҳаракатланиб, сариқ карточка олганди.

Шаҳбоз Умаровдан супергол! Икки ҳамюртимизни ўз сафига олган «Энергетик-БГУ» клуби Беларусь чемпионати 16-турида БАТЭ меҳмони бўлиб, кичик ҳисоб (1:0)да ғалабага эришди. Эътиборлиси, «талабалар»га муҳим 3 очко тақдим этган ягона гол Шаҳбоз Умаров томонидан урилди. У 22-дақиқада жарима зарбасини қойилмақом даражада ижро этди. Шунчаки, супергол. Умуман, шу куни Умаров 59 дақиқа давомида фаол ҳаракатлангани билан ажралиб турди. «Энергетик» тўпурари Жасур Яхшибоев эса сариқ карточкалар лимити тўлгани боис, бу сафар майдонга тушмади. Дарвоқе, Беларусь чемпионати 15-турида «Славия»га қарши баҳс (5:0)да 2тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланган Яхшибоев ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Бундан ташқари, у тур рамзий жамоасига ҳам киритилди, шунингдек, маҳаллий мутахассислар Жасурни турнинг энг яхши ўйинчиси, деб топишди.

«К»-лигада отадий манзара. «Сеул» Жанубий Корея чемпионати 10-тури доирасида «Сувон Самсунг Блюуингз» билан куч синашиб, жанговар дуранг  қайд этди - 3:3. Ушбу сафар учрашувини Сеул клуби бошланғич таркибида бошлаган Икром Алибоев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «К»-лиганинг яна бир қарама-қаршилиги «Канвон» ва Достон Турсуновнинг клуби - «Бусан И~Парк» ўртасида кечди. Эътиборлиси, пусанликлар сафарда ўйнаганларига қарамай, 4:2 ҳисобида устун келишди, фақат ҳамюртимиз иштирокисиз - у «заявка»га ҳам киритилмади. Рустам Ашурматов 90 дақиқа тўп сурган ўйинда «Кванжу» ўз майдонида «Тэгу»га 2:4 ҳисобида ютқазган бўлса, Жамшид Искандеровнинг клуби - «Сеонгнам» йирик ҳисобда енгилди - 0:4. Ҳамюртимиз «Поханг»га қарши кечган ушбу омадсиз уй учрашувининг 70-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Ж.Корея «К»-2 лигасидаги вакилларимизга келсак, «Чоннам Драгонс» сафига қўшилган Олег Зотеев 9-турда «Ансан Гринерс» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалабага тўлиқ вақт давомидаги фаоллиги билан ҳисса қўшди. «Аньянг» - «Чежу Юнайтед» ўйини (1:2)да эса мезбон жамоа вакили Хуршид Ғиёсов иштирок этмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz