Қайднома

Қидирув

Вазиятдан чиқиш усули

Вазиятдан чиқиш усули

  07.07.2020 09:16
  0
  361
Вазиятдан чиқиш усули

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм» канали ҳар доимгидек қизиқарли маълумотлар билан тўлдирилди. Қуйида уларнинг энг сараларига эътибор қаартишингиз мумкин.

* * *

- Ёдингизда бўлса, Родольфо Аррубаррена «Шаржа»да бир дақиқа ҳам ишлашга улгурмай, истеъфога чиқарилгани учун 1,5 миллион доллар миқдорида компенсация олганди. Айтилишича, «Сурхон» атиги бир кун ишлаган Александр Хомяковга чиқиш эшикларини кўрсатган. Диққат, савол: россиялик мутахассис муддатидан аввал бекор қилинган шартнома учун қанча компенсация олади?

* * *

- Осиё кубоги-2027ни ўтказишга даъвогарларнинг «заявка» топшириши учун ажратилган муддат якунлангач, ОФК йирик турнирга мезбонлик қилиш истагини билдирган федерациялар рўйхатини эълон қилди:

Ҳиндистон

Эрон

Қатар

Саудия Арабистони

Ўзбекистон

Энди ушбу мамлакатлар ўз аризалари бўйича тўлиқ маълумотни тақдим этиши керак. Эслатиб ўтаман, Осиё кубоги мезбонига қўйиладиган талаблар қуйидагича:

* Камида 2та шаҳар танланади ва улар халқаро аэропортдан 200 км. узоқ бўлмаслиги керак;

* Камида 8та стадион;

* Стадионларнинг минимал сиғими:

Гуруҳ босқичи (очилиш ўйинидан ташқари), 1|8 финал ва чорак финал баҳслари учун - 20000

Ярим финал учун - 40000

Очилиш ўйини ва финал учун - 50000

* Ёритиш тизими - камида 2500 люкс;

* 30та беш юлдузлари меҳмонхона.

* * *

- Ёдингиздами, Ўзбекистон чемпио­нати рестартидан кейинги дастлабки турда «Металлург» Бекобод шаҳри қизил ҳудудда бўлгани сабаб, «Локомотив»га қарши ўз майдонида ўйнай олмаганди. Мана, сўнгги турлардан бирида «Металлург» «Бухоро» билан ўйинни «қизил» саналган Муборакда ўтказди. Шунингдек, «Навбаҳор» «Сўғдиёна» билан қизил ҳудудга кирган Наманганда ўйнади. Демак, ПФЛ бир-бирига зид икки хил қарор чиқарадиган ташкилот экан, ваҳоланки, мазкур ҳолатда вазиятни назоратга олгандек тутади ўзини. Бу ҳолат ҳали узоқ давом этади, чоғи. Дейлик, клублар тўпланиб, бадал пули тўламаслик бўйича бир тўхтамга келгунича, масалан...

* * *

- ПФЛ ўзи ёки кимнингдир ёрдами билан Муборак, ўз навбатида, Термизнинг ҳам «қизил»лигини пайқаб қолди. Натижада, «Машъал» - «Пахтакор» ҳамда «Сурхон» - «Локомотив» ўйинлари Тошкентга кўчирилди. Бу эса аввалги ўйинларнинг қизил ҳудудларда ўтказилиши абсурд эканлигини намоён этади. «Мутахассислар» эса ўзларини барчаси худди шундай бўлиши керакдек тутишда давом этишмоқда.

* * *

- Дарвоқе, Термизнинг қачон қизил ҳудудга киргани тушунарсиз. 26 июнь куни эълон қилинган рўйхатда бу шаҳар сариқ билан белгиланганди. Аммо афтидан, ПФЛнинг ўз рўйхати борга ўхшайди ва унда Термиз «қизил», Наманган эса «қизил» эмас, қолаверса, Муборак хоҳлаган пайтда рангини ўзгартираверади.

Маълумот учун: Наманган 13 июндан буён қизил ҳудудда, Муборак эса - 20 июндан. 7-тур учрашувлари ҳар икки шаҳарда 2 июль куни ўтказилди. Шу билан ушбу мавзу муҳокамасини якунлаймиз. Хулоса битта - турли йўллар билан исталган вазиятдан чиқиб кетиш мумкин экан.

* * *

- Саудия Арабистони чемпионати 4 август куни тикланади ва 9 сентябр­да якунланади. Сентябрда ФИФА кунлари йўқ. 14 сентябрда эса ОФК Чемпионлар Лигасига рестарт бериш режалаштирилган, мазкур турнирда Саудия Арабистонининг 4та клуби қатнашмоқда. Бундан кўринадики, ушбу мамлакат миллий термаси ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши ўйин­ларига тайёргарлик кўриш учун октябрдан эрта тўпланолмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz