Қайднома

Қидирув

Бепарволикми ёки тан олмаслик?

Бепарволикми ёки тан олмаслик?

  08.07.2020 01:50
  0
  484
Бепарволикми ёки тан олмаслик?

«Манчестер Сити» футболчилари «Ливерпул»га қарши ўйин олдидан рақиб шарафига чемпионлик йўлаги ҳосил қилишди. Ҳамма «қизиллар»ни олқишлаётган паллада португалиялик Бернарду Сильва шарафлаш маросимига шунчаки, бепарво қаради. Хуллас, у чемпионлик йўлагига тушган доғ бўлди, гўё.

«Ливерпуль» футболчилари чемпионлик йўлагидан ўтаётганларида, бу йил ўйин бобида катта силжишга эришган Бернарду Сильва барчасига бепарво қаради ва 3та ҳаракати билан назарга тушди:

- Шунчаки, томоша қилди.

- Қарсак чалиш ўрнига қўлларини тушириб олди.

- Сув ҳўплади.

Боз устига, португалиялик футболчи Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане майдонга тушишларидан олдин йўлакни бузди, яъни кетиб қолди. У учрашувдан сўнг яқинда «Сити»дан «Бавария»га ўтган Лерой Санега ёзган мурожаатномасини эълон қилди. Қизиғи, бунга нисбатан қолдирилган изоҳларда ҳеч ким Сане қарорини муҳокама қилмаяпти, балки асосий баҳс-мунозара Бернарду Сильванинг хатти-ҳаракати атрофида кечмоқда: кимдир уни мақтамоқда, бош­қа биров танқидий қарашга эга.

Аслида Бернарду доимо «Ливерпул»га ҳурмат билан қараган, бироқ апрель ойида муносабати ўзгарди. Унга АПЛнинг индивидуал совринлар бўйича қарори ёқмади: «3 мавсум олдин чемпионат ғолиби бўлдик, «Ливерпуль» биздан 30 очко ортда қолди, Кевин де Брюйне шунчаки, зўр ўйнади. Бироқ якунда АПЛнинг энг яхши футболчисига аталган соврини де Брюйне эмас, Салоҳга берилди. Ке­йинги мавсумда жиддий кураш борди, бу сафар совринга Раҳим Стерлинг ва ван Дейк даъвогарлик қилишди. АПЛ яна «Ливерпуль» вакилини танлади. Жорий чемпионатга келсак, де Брюйне яна бир ақл бовар қилмас мавсумни ўтказди. «Ливерпул»нинг чемпион бўлиши аниқ экан, катта эҳтимолки, совринни шу клуб футболчиларидан бирига беришади. Давид  Сильва ва Агуэрони эса ҳеч қачон энг яхши сифатида тан олишмаган». Бернарду Сильва бунга қўшимча тарзда мавзу юзасидан жанжал келиб чиқишини истамаслигини ҳам баён этганди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Бернарду Сильванинг футболга дахлсиз хатти-ҳаракати АПЛда муҳокама қилинди. У ижтимоий тармоқда клубдоши Бенжамен Мендини Испаниянинг шоколад ишлаб чиқарувчи бренди тимсолига ўхшатди. Мендининг ўзи бу ҳазилни тўғри қабул қилиб, кулиб қўйди, лекин АПЛ «твит»да ирқчилик аломатлари борлигини айтиб, португалиялик футболчини 1та ўйинга дисквалификация қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz