Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» уйғонди...

«Пахтакор» уйғонди...

  08.07.2020 02:15
  0
  749
«Пахтакор» уйғонди...

Тарихингни эслаб, яна  олдим қалам,

Тўлқинланмай, шодланмай бўларми бугун.

Такроран шоҳсупага қўйдинг қадам,

Ҳар жабҳада олдинда, барчадан устун!

 

«Пахтакор»га кўп ҳасад тошин отдилар,

Тўғри танқидсиз, балки  уйғонмас «шерлар».

Ҳасадгўйлар ҳақиқатдан қизаришар,

Ростгўйлик синмайди ҳеч, фақат эгилар!

 

Тағин ўша шонли тарих қайтмоқда шукр,

Уйғонди уйқудан ниҳоят «шерлар».

Ифори ҳам эсмоқда, ўша «Пахтакор»,

Чин уйғонишдан мамнун мухлислар.

 

Черан - Игорь тандеми Гена-Стадникдек.

Жалолиддин алдашлари-чи, Биродардек!

Достон-Ҳожиакбар рейдлари жозибали,

Диллар торини  чертар, нозик ва чиройли!

Кримец ҳимояда Ашировдек метин,

Ҳужум тезкор, ракета-Фёдоровдек!

Жароҳатдан қутулса технар Жавоҳир,

Ҳар ўйинда чиройли ғалаба келар!

 

Балли раҳбарлар, «Пахтакор» учун,

Яратдингиз шароит етарли, бутун.

Осиёда бўлсин бетакрор, зўр «Пахтакор»,

Халқим суйган жамоадир беғубор!

-------------------------------------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz