Қайднома

Қидирув

Стадион бўш, ташқари тўс-тўполон...

Стадион бўш, ташқари тўс-тўполон...

  08.07.2020 06:32
  0
  283
Стадион бўш, ташқари тўс-тўполон...

«АРМИНИЯ»НИНГ ЧЕМПИОНЛИК БАЙРАМИ. Камтарин жамоа Германия қуйи дивизиони - Иккинчи Бундеслигада ишонч билан ғалаба қозонди. Билефельдларнинг турнир жадвали 1-поғонасидан тушмасликлари анча олдин ойдинлашган эди, ўтган ҳафта эса ҳаммаси расман якунланди. «Арминия» охирги ўйинда таъқибчиларидан бири «Хайденхайм» (бу клуб энди ўтиш ўйинларида қатнашмоқда)ни енгиллик билан доғда қолдирди - 3:0.

Билефельдликлар шу ўйиндан ке­йин чемпионлик ва Бундеслигага чиқилгани шарафига қўшалоқ байрам уюштиришди. Фақат шуниси борки, Германияда трибуналарнинг ҳамон бўш қолдирилаётгани стадионда чинакам байрам бўлишига йўл қўймади. Хуллас, жамоа фанатлари ғалабани стадионда эмас, унинг ташқарисида нишонлашди.

«Арминия» якуний турнир жадвалида «Штутгарт»дан нақ 10 очкога ўзиб кетди. Билефельд клуби чемпионатда охирги марта 2019 йилнинг декабрида ютқазганди. Фабиан Клос - бугунги «Арминия»нинг бош тўпурари ва энг яхши футболчиси. 32 ёшли фахрий 2011 йилдан буён шу жамоада ўйнамоқда. Хуллас, ўтган мавсум 17та гол урган Клос бу сафар рақиблар дарвозасини нақ 21 марта нишонга олди.

Айтганча... «Арминия» бундан олдин Бундеслигада 11 йил олдин кўриниш берганди. Жамоа ўшанда мавсум давомида омадсиз ўйнаб, 28 очко билан охирги ўринни банд этганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz