Қайднома

Қидирув

“Қўқон-1912“ ОЛМАЛИҚДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

“Қўқон-1912“ ОЛМАЛИҚДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

  07.07.2020 22:45
  0
  267
“Қўқон-1912“ ОЛМАЛИҚДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

Бундан бир неча дақиқа олдин Coca Cola суперлигаси 8-тур  доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мехмонларнинг фаоллиги билан бошланди. Қўқонликлар илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. 5-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз юқоридан кетди. 8-дақиқада майдон эгалари бурчак зарбасини амалга оширишди. Бироқ водийлик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 11-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб бораётган эди. Уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Холмуҳаммедовнинг зарбаси кучли ва аниқ чиққан эди. Султонов тўпни қийинчилик билан бартараф этди. 23-дақиқада “Қўқон-1912” ижросида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси юқоридан кетди. 29-дақиқада Бердиевнинг узатмасидан сўнг Райевац боши билан зарба йўллаган эди. Зарба кучсиз чиқди. 39-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг мезбонларнинг зарбасини аввалига дарвоза устуни, сўнгра эса дарвозабонқайтариб қолди. 44-дақиқада жарима зарбасидан сўнг Норбековнинг боши билан берган зарбаси юқоридан кетди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 53-дақиқада ҳаволатиб узатилган тўпни Раҳмонов узоқдан боши билан дарвозага тушириб қўйишига сал қолди. 54-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Элгужа Григалашвили рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятдан унумли фойдаланди. Орадан икки дақиқа ўтиб мезбонлар томонидан “Қўқон-1912 ”дарвозасига даҳшатли гол урилди. Санжар Турсунов майдон марказидан туриб дарвозани ишғол қилди. Турсунов рақиб дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганлигини кўриб қолди ва майдоннинг АГМК жамоаси жойлашган томонидан зарба йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 65-дақиқада қўқонлик футболчилар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Зарбани эса рақиб қайтариб қолди. 72-дақиқада Шоҳназар Норбеков ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб жуда яхши узатмани амалга оширган эди. Тўпга оёғини қўядиган футболчи топилмади.

90-дақиқада захирадан майдонга тушган “Қўқон-1912” футболчиси Якуба Бамба ҳисобни қисқартирди.

Қолган дақиқаларда жамоларз ҳарчанд уринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади ва шу тариқа, қўқонликлар Олмалиқда мағлубиятга учрашди.

Coca Cola суперлигаси

8-тур 

АГМК - "Қўқон-1912" -  2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Ахмед Тиллаев.

Голлар: Элгужа Григалашвили (54), Санжар Турсунов (56). – Якуба Бамба (90).

АГМК: 32. Суҳроб Султонов, 4. Миржамол Қосимов (77. Арслонмират Аманов -61), 6. Эркин Байдуллаев,  7. Элгужа Григалашвили, 17. Санжар Турсунов (10. Шаҳзод Нурматов – 87), 18. Баҳром Абдураҳимов (88. Игорь Зонич-69), 20. Мирғиёс Сулаймонов, 21. Мате Ватсадзе (9. Зафар Полвонов – 61), 23. Йован Жокич, 31. Сайдулло Раҳматов (3. Сардор Раҳмонов – 46), 44. Бобур Йўлдошев.

Захира: 35. Валижон Раҳимов, 2. Акмал Шораҳмедов, 5. Дилшод Жўраев, 11. Мурод Тошматов.

 “Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов – 65), 10. Қувондиқ Рўзиев (91. Якуба Бамба – 84), 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов (17. Музаффар Музаффаров – 57), 23. Александр Мерзляков (8. Суҳроб Нуруллоев -84), 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов – 65), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 13. Сардор Азимов, 14. Авазхон Маматхўжаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz