Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов томонидан урилган ажойиб гол йил голига муносиб"

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов томонидан урилган ажойиб гол йил голига муносиб"

  08.07.2020 07:43
  0
  143
Миржалол Қосимов:

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Шиддатли ва жанговор ўйин бўлди. Жадвалда юқорида бораётган (2-3 ўринлар) жамоалар тўқнашуви эди. Жуда ҳам тезкор ва шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик ва омад бизга кулиб боқди. Биринчи гол ва қолаверса Санжар Турсунов томонидан урилган ажойиб гол йил голига муносиб. Турсунов бугун ажойиб голни мухлисларга тақдим этди ва бу гол якунда бизга ғалаба келтирди. Яна бир тарафи, ҳисоб 2:0 бўлгач жамоа бўшашди. Футболда 2:0 ҳисоби қалтис, чунки жамоа эркинликка берилади. Концентрация йўқотилди. Шу туфайли охирида бироз бўшашдик. Яна бир тарафдан "Қўқон-1912"га қойил қолиш керак. Жамоа охиригача курашди. Агарда шундай ўйинлар кўпайса, биринчи навбатда мухлислар ва албатта ўзбек футболи ютади.

Жокич ҳимояга қўйилгани айнан нимадир билан боғлиқ эмас. Ўтган гал масалан Дилшод Жўраев бу нуқтада ўйнаганди. Жокич ҳам аввал марказий ҳимояда ўйнаб кўрган. Умуман, футболда ҳар бир футболчи ўз сифатларидан келиб чиқиб исталган нуқтада ўйнай олиши мумкин. Керак пайтда ҳужумчи ҳимоячидек, аксинча, ҳимоячи ҳужумда бир-бирини тўлдира олиши керак.

Раҳматовнинг ўзгартирилиши биринчи бўлимда олган сариқ карточкаси билан боғлиқ. Чунки Норбеков тезкор футболчи ва иккинчи таймда айнан қочиб кетиши ва Сайдулло қоида бузиб қўйиши эҳтимолини назарга олиб уни захирага олдим.

Энг яхши ўйинимиз? Масалан "Насаф" билан ҳам жанговор ва азартли ўйин бўлганди. Ғалабалар катта меҳнат ва қийинчиликда қўлга киритилади. Замонавий футболда ҳеч кимни осон ютиб бўлмайди. "Қўқон-1912" жамоасининг бугун танлаган услуби мен учун кутилмаган ҳолат бўлмади. Тошкентда ҳам "Бунёдкор" билан ҳимоявий ўйин кўрсатмаганди деб ўйлайман. Ўша баҳсда ҳам қўқонликлар ўйин боришига қараб услубни ўзгартирганди. Баҳс охирида қўйиб юборилган кутилмаган автогол "Қўқон-1912"га қимматга тушганди.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz