Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: «Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди»

Бахтиёр Ашурматов: «Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди»

  08.07.2020 08:15
  0
  237
Бахтиёр Ашурматов: «Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди»

АГМК – «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. 

Гапни очиғи, кайфият тушкун. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлаган эдик.Лекин Санжар Турсуновнинг голи футболчиларга салбий таъсир ўтказди. Ушбу гол чемпионатнинг ҳақиқий безагига айланди. Йигитларга раҳмат айтаман, охиргача дуранг учун ўйнашди.
Биз аҳил жамоа тузишга муваффақ бўлдик. Бугун ҳам шогирдларимга айтгандим. Биз сафарда ҳам очко йиғишни бошлашимиз керак. Тўғри ҳозир юқори ўринларнинг бирида боряпмиз. Аммо бугун асосий рақиблардан бирига мағлуб бўлдик. Чемпионатни ҳам юқори ўринларда якунлашни истасак, меҳмонда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз лозим. Гапни очиғи, йигитларда руҳиятни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Йигитларда ўзига бўлган ишончни қайтиришга эришдик. Шунинг учун бугун 2:0 ҳисобида ортда бораётганимизга қарамай, шогирдларим кучли жамоага қарши сўнгги дақиқага қадар кураш олиб боришди. Ўйлайманки, жамоамиз потенциали кучли ва биз мавсум якунига қадар ҳозирги ушбу темпни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун меҳмонда нафақат дуранг балки, ғалаба учун ҳам ўйнашимиз керак бўлади.
АГМК ўйинни кўриб чиққанимизда рақиб сафида майдон марказини кучайтирадиган футболчилар кўп эканлиги ойдинлашди. Биз марказий таянч ҳимоямизни кучайтириш мақсадида Иқбол Маликжоновни майдонга туширдик. Танлаган таркибимиз ва тактикамиз ўзини оқламади дея олмайман. Иккинчи, чиройли гол ўйин тақдирини ҳал этди.
Мавсум олдида жамоа раҳбарияти билан гаплашганимизда, ҳар йили бўладиган муваффақиятсизликларни енгиб ўтишимиз ва юқорироқ ўринлар учун таркибни шакллантиришимиз кераклигини таъкидлашганди. Босқичма-босқич жамоани шакллантириб, Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ўринлар учун курашамиз. Қисқа қилиб айтганда рақобатбардош жамоа шакллантиришни мақсад қилганмиз. Ҳозир ишларимиз ёмон эмас. Бу йилги мавсумнинг ўзидаёқ кучлилар сафига қўшилиш учун курашмоқчимиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz