Қайднома

Қидирув

Рестардан кейин энг яхшиси — Роберт Левандовски

Рестардан кейин энг яхшиси — Роберт Левандовски

  08.07.2020 10:35
  0
  259
Рестардан кейин энг яхшиси — Роберт Левандовски

Bleacher Report портали Европада коронавирус пандемияси сабабли тўтхатилган мавсум рестартидан кейин фаолликда бошқалардан ажралиб турган энг яхши 15 футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Бу борада «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски тенгсиз деб топилди. Польшалик форвард 10 та ўйинда 12 та гол урди. Рўйхатда ундан кейинги поғонани 7 ўйинда 2 та гол ва 7 та ассист қайд этган Лионель Месси эгаллади. Юқори учликка «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне якун ясади. Бельгиялик футболчи 6 ўйинда 4 та гол ва 1 та самарали узатма муаллифига айланди.

Рейтингнинг тўлиқ кўрини қуйидагича:

1. Роберт Левандовски («Бавария») — 10 та ўйинда 12 та гол

2. Лионель Месси («Барселона») — 7 та ўйинда 3 та гол ва 7 та ассист

3. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») — 6 та ўйинда 4 та гол ва 1 та ассист

4. Карим Бензема («Реал») — 7 та ўйинда 3 та гол ва 1 та ассист

5. Серхио Рамос («Реал») — 7 та ўйинда 5 та гол

6. Давид Алаба («Бавария») — 10 та ўйиндан 5 тасини қуруқ ўтказди

7. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 5 та ўйинда 4 та гол ва 2 та ассист

8. Кай Хаверц («Байер») — 9 та ўйинда 7 та гол

9. Томас Мюллер («Бавария») — 10 та ўйинда 5 та ассист

10. Криштиану Роналду («Ювентус») — 6 та ўйинда 4 та гол



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz