Қайднома

Қидирув

Сарри: «Ювентус» майдонда 15 дақиқа йўқолиб қолди»

Сарри: «Ювентус» майдонда 15 дақиқа йўқолиб қолди»

  08.07.2020 14:48
  0
  110
Сарри: «Ювентус» майдонда 15 дақиқа йўқолиб қолди»

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри «А» серия 31-турида «Милан»дан қабул қилинган мағлубият (2:4) бўйича изоҳ берди.

«Дастлабки 60 дақиқа жаҳон даражасидаги ўйинни кўрсатдик. Ҳаммасини назорат қилдик. 2 та гол урдик, сўнгра, шунчаки, ўйнашдан тўхтаб қолдик. «Ювентус» майдонда 15 дақиқа йўқолиб қолди. Сабабларни топиш имконсиз, буни тушунтириб бўлмайди. Футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишди. Бундай муваффақиятсизлик бошқаларда ҳам учраб туради. Қисқа муддатда кўплаб ўйинлар ўтказяпмиз, балки сабабни шундан қидирармиз. Ушбу мағлубиятдан сабоқ олиб, позитив вазиятлардан йироқлашишимиз керак», — деди Сарри Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Қаторасига 7 та ғалабадан сўнг ютқазган «Ювентус» ҳамон чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. «Милан» эса ҳозирча 5-поғонада бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz