Қайднома

Қидирув

10 июлдан карантин чекловлари кучайтирилади ва бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилди

10 июлдан карантин чекловлари кучайтирилади ва бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилди

  08.07.2020 17:02
  0
  378
10 июлдан карантин чекловлари кучайтирилади ва бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилди

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди. 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди; давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди; ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно); томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди; тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди; 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар; буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар; ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар; умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно); санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади; халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.
***

АОКАда ўтказилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилганини маълум қилди.

— Республика миқёсида автотранспортларнинг ҳаракати чекланади. Ҳозирги вақтда аниқ тартиб ишлаб чиқилмоқда ва эртага кун давомида батафсил хабар берамиз.

Ҳудудлараро транспортлар ҳаракати тақиқланади. Жумладан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ҳам. Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Республиканинг барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди, — деди Шоҳрух Ғиёсов.
***
Айтганча, ПФЛдан олинган маълумотга кўра, футбол мусобақалари бугунга қадар бўлганидек, қатъий гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда давом эттирилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz