Қайднома

Қидирув

Жасурбек Яхшибоев энди «Шахтёр»(Солигорск)га ўтди

Жасурбек Яхшибоев энди «Шахтёр»(Солигорск)га ўтди

  08.07.2020 18:06
  0
  253
Жасурбек Яхшибоев энди «Шахтёр»(Солигорск)га ўтди

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби 2 нафар етакчиси билан хайрлашди. Прессбол хабарига кўра, ўтган чемпионатнинг энг яхши ассистентларидан бири, либериялик яримҳимоячи Дэвид Тве Брестнинг «Динамо» клуби билан шартнома имзолади.

Шунингдек, чемпионатнинг энг яхши тўпурари, ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоев Солигорскнинг «Шахтёр» клубига ўтди. Футболчини «Пахтакор»дан ижарага олган «Энергетик-БГУ» уни мавсум охиригача субижарага беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яхшибоев шу йилнинг январь ойида «Энергетик-БГУ» таркибига бориб қўшилган эди. Беларусь чемпионатининг бу мавсумида футболчи 14та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Солигорскнинг «Шахтёр» клуби Беларусь чемпионатининг 16 туридан кейин 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.


Манба: energetikbgu.by, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz