Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  08.07.2020 19:19
  0
  282
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.
Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шу сабабли, миллий терма жамоа аъзолари 4 сентябрь куни Тожикистон вакиллари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур йиғин доирасида Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz