Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг аёллар жамоаси ҳам карантинга олинди

«Локомотив»нинг аёллар жамоаси ҳам карантинга олинди

  09.07.2020 05:45
  0
  213

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор W» - «Локомотив W» ўйини бошқа санага қолдирилди. ПФЛ хабарига кўра, «Локомотив W» аёллар жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонада коронавирус инфекцияси борлиги гумон қилинаётган фуқаро аниқланган. Қайд қилинишича, унинг клубга алоқаси йўқ.

Шундай бўлса-да, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Тест жавоблари аниқ бўлмагунча, «Локомотив W» иштирокидаги футбол ўйинларни тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинган. 

ПФЛ мавжуд мураккаб эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz