Қайднома

Қидирув

РПЛ. «Ростов» — «Уфа» учрашувида Остон Ўрунов жамоаси иродали ғалабага эришди

РПЛ. «Ростов» — «Уфа» учрашувида Остон Ўрунов жамоаси иродали ғалабага эришди

  10.07.2020 10:55
  0
  307
РПЛ. «Ростов» — «Уфа» учрашувида Остон Ўрунов жамоаси иродали ғалабага эришди

Россия Премьер Лигасининг 27-турида «Ростов» 8 июль, чоршанба куни «Уфа»ни қабул қилди. Учрашувнинг 27-дақиқасида майдон эгалари олдинга ўтиб олди: бурчакдан узатилган тўпни Деннис Ҳажикадунич боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар фаолликни оширди. 68-дақиқада Даниил Фомин пенальтини голга айлантириб, мувозанатни тиклади. 75-дақиқада Вячеслав Кротов «Уфа»нинг иккинчи голини урди.

Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов 83-дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Остон Ўрунов 63-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Мазкур ғалабадан кейин «Уфа» очколарини 36 тага етказиб, 6-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. «Ростов» (43) эса 5-поғонада кетмоқда.

Чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган «Зенит» ўзида «Сочи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. ЦСКА эса «Оренбург» майдонида йирик ҳисобда зафар қучди. «Спартак» ва «Локомотив» ўртасидаги пойтахт дербисида дуранг натижа қайд этилди.

РПЛ

27-тур баҳслари

8 июль, чоршанба

«Ростов» — «Уфа» 1:2

Голлар: 1:0 – 27 Ҳажикадунич, 1:1 – 68, пенальти Фомин, 1:2 – 75 Кротов.

«Ростов»: Песьяков, Осипенко, Чернов, Ҳажикадунич, Байрамян (Логашов, 67), Попов (Глебов, 67), Мамаев, Зайнутдинов (Саплинов, 76), Норманн, Ионов, Шомуродов (Прошляков, 83).

«Уфа»: Беленов, Круговой, Табидзе, Сухов (Ўрунов, 63), Никитин, Фомин, Голубев, Гиоргобиани (Кротов, 62), Алиев, Аликин, Агаларов (Козлов, 62).

Огоҳлантиришлар: Попов (45), Табидзе (61), Байрамян (67), Глебов (83), Алиев (85), Норманн (86), Прошляков (89), Логашов (90).

«Зенит» — «Сочи» 2:1

Голлар: 0:1 – 5 Заболотний, 1:1 – 33 Малком, 2:1 – 76 Азмун.

«Оренбург» — ЦСКА 0:4

Голлар: 0:1 – 32 Чалов, 0:2 – 59 Влашич, 0:3 – 78 Шенников, 0:4 – 90 Обляков.

«Спартак» — «Локомотив» 1:1

Голлар: 1:0 – 38 Понсе, 1:1 – 42, пенальти Миранчук.

Турнир ;жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  Зенит 27 20 5 2 58-15 65
2  Локомотив 27 14 8 5 37-27 50
3  ЦСКА 27 13 7 7 39-26 46
4  Краснодар 25 12 9 4 42-27 45
5  Ростов 27 12 7 8 44-48 43
6  Уфа 27 8 12 7 21-22 36
7  Спартак 27 9 6 12 30-31 33
8  Динамо 25 8 8 9 21-27 32
9  Урал 26 8 8 10 33-45 32
10  Арсенал 27 9 4 14 32-39 31
11  Сочи 27 7 9 11 39-33 30
12  Рубин 26 7 9 10 15-25 30
13  Ахмат 27 7 9 11 26-38 30
14  Тамбов 27 8 4 15 33-37 28
15  Крылья Советов 27 7 6 14 30-38 27
16  Оренбург 27 6 5 16 26-48 23


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz