Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: "Кучайтирилган карантин туфайли иккита мусобақани тўхтатиб туришга мажбурмиз"

Диёр Имомхўжаев: "Кучайтирилган карантин туфайли иккита мусобақани тўхтатиб туришга мажбурмиз"

  09.07.2020 20:42
  0
  313
Диёр Имомхўжаев:

Карантин тартиби кучайтирилгач, бугуннинг ўзида икки мусобақани тўхтатиб туришга мажбур бўлдик.

Биринчи лига клублари бугунги шароитда ҳам ташкилотчилик масаласида, ҳам маблағ масаласида қийинчилик дуч келишади. Шунинг учун лига футболчилари рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради, расмий учрашувлар қачон тикланиши борасида кейинроқ маълумот берилади.

Футзални тўхтатишга мажбурмиз, чунки Махсус комиссия ахборотида заллар вақтинча фаолиятини тўхтатиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, футзалчилар ҳам очиқ ҳавода ва рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради. Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам очиқ ҳавода ўйнаш имконини берадиган футзал майдонларига эҳтиёж борлигини кўрсатади.

Айни вақтда Суперлига ва Про лига клубларининг 10 июлдан 10 августгача бўлган режалари шакллантирилмоқда. Бу маълумотлар умумлаштирилиб, тегишли ташкилотларга илова тариқасида юборилади.

Ҳозирги ҳолатда СЭС, ИИВ, МТРК, ЎФА ва ЎзПФЛ футбол учрашувларини давом эттириш йўлида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларга ечим топиш устида иш олиб боряпти.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz