Қайднома

Қидирув

Сульшер «МЮ»да кучайтириладиган позицияларни аниқлаб олди

Сульшер «МЮ»да кучайтириладиган позицияларни аниқлаб олди

  09.07.2020 22:34
  0
  354
Сульшер «МЮ»да кучайтириладиган позицияларни аниқлаб олди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер клуб вице-президенти Эд Вудвордга қайси позицияларни кучайтирмоқчи эканлигини тушунтирди.

Норвегиялик мутахассис марказий ҳимоячи, ўнг қанот вингери ва ҳужумчи сотиб олиниши истамоқда, деб ёзди The Telegraph.

Клубнинг асосий трансфер мақсади Дортмунд «Боруссия»си футболчиси Жейдон Санчо бўлиб турибди. Аввалроқ ушбу ҳужумчи Англияга қайтишни хоҳлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Тахминларга кўра, сотиб олинадиган марказий ҳимоячи Харри Магуайрга шерик бўлади, тажрибали форвард эса Мэйсон Гринвуд сингари ёшлар билан малакасини баҳам кўради.

Манкунианликларга трансферлар учун 50 миллион фунт стерлингдан кўп бўлмаган маблағ ажратилади. Клуб йирикроқ келишувлар имзолашни хоҳласа, айрим ўйинчиларни сотишга мажбур бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz