Қайднома

Қидирув

«Реал» футболчиси коронавирусга чалинганликда гумон қилинмоқда

«Реал» футболчиси коронавирусга чалинганликда гумон қилинмоқда

  09.07.2020 21:30
  0
  291
«Реал» футболчиси коронавирусга чалинганликда гумон қилинмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчи Винисиус Жуниор коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Шифокорнинг айтишича, тест нормадан юқори кўрсаткични қайд этган. Биз такрорий текширув ўтказдик, тез орада натижасини оламиз. Баъзан тестлар нотўғри ишлаяпти, бунақаси учраб турибди. Одатдагидек, бундай вазиятларда футболчи машғулотларда қатнашолмайди. Умид қиламанки, Винисиус соғлом ва эртагаёқ машғулотларга қайтади », — деди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Винисиуснинг «Реал» ҳужум чизиғидаги шериги Лука Йович дўсти коронавирусга мусбат тест топширгани сабабли футболчи «ўзини яккалаш» тизимига ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz