Қайднома

Қидирув

ОЧЛ сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади

ОЧЛ сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади

  10.07.2020 01:21
  0
  351

Осиё Чемпионлар Лигаси 2020 йилги мавсумининг қолган ўйинлари тақвими тасдиқланди ва мусобақа коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан кейин қай тариқа ўтказилиши маълум бўлди.

Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати

Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган низомга кўра, ҳар икки минтақадаги қолган ўйинлар марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни гуруҳ ўйинлари бир мамлакатда ўтказилади. «Пахтакор» иштирок этаётган ғарб минтақасининг гуруҳ босқичи баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Шарқдаги учрашувлар эса октябрь ойига мўлжалланган.

Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа ўн кун ичида (14—23 сентябрь кунлари) гуруҳ босқичининг қолган тўртта ўйинини ўтказади. Ўйинлар қайси мамлакатда бўлиб ўтиши номаълум.

Тақвим билан танишинг:

ОЧЛ

3-тур, 14 сентябрь

«Ал-Ҳилол» — «Пахтакор»

4-тур, 17 сентябрь

«Пахтакор»— «Ал-Ҳилол»

5-тур, 20 сентябрь

«Шабоб ал-Аҳли» — «Пахтакор»

6-тур, 23 сентябрь

«Шаҳр Ходро» — «Пахтакор»

1/8 финал, 26 ва 27 сентябрь

Чорак финал, 30 сентябрь

Ярим финал, 3 октябрь

Финал, 5 декабрь

Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки турдан сўнг «Пахтакор» клуби 6 очко жамғарган ҳолда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоаси билан биргаликда пешқадам бўлиб турибди. Мусобақа коронавирус туфайли тўхтаб қолганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz