Қайднома

Қидирув

Жасурбек Яхшибоев: "БАТЭ, "Динамо-Б" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим"

Жасурбек Яхшибоев: "БАТЭ, "Динамо-Б" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим"

  10.07.2020 02:13
  0
  196
Жасурбек Яхшибоев:

"Энергетик-БГУ"дан "Шахтёр" (Солигорск) клубига ўтган ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев янги клуби расмий сайти учун интервью берди.

Кўплаб Беларус клубларидан таклиф тушгани ҳақида хабарлар чиққанди. Сиз "Шахтёр" (Солигорск)ни танладингиз. Бу қандай содир бўлди?

БАТЭ, "Динамо-Брест" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим.

 

Беларусда эканлигингизга ярим йил бўлди. Янги жамоа("Энергетик-БГУ")га киришиб кетиш қийин бўлмаганмиди?

Ҳа, албатта, қийин бўлган. Жамоа ҳақида ҳеч нарсани билмайсан. Қандай бўлади, нима бўлади, деган ўйлар қийнайди.

 

"Шахтёр"га ўтиш сиз учун ижобийми ёки салбийми? Сизга катта шаҳарлар ёқадими ёки кичик ва сокин шаҳарми? Масалан, Солигорск каби.

Ҳозирша шаҳар билан таниш эмасман. Кўрамиз, ҳаёт кўрсатади.

Европа Лигасида ўйнаш имконияти борлиги, жамоага ўтишингизга қўшимча факт сифатида хизмат қилдими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир футболчи футболчи Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ўйнашни истайди. Булар юқори даражадаги мусобақалар ҳисобланади.

 

Бу йилги Европа Лигаси ўйинлари бир босқичли битта ўйиндан иборат бўлади. Бу яхшими, ёмонми?

Ҳаммасини битта ўйин ҳал қилади. Битта ўйинни ютсанг, кейинги босқичга йўл оласан. Ютқазсанг, барчаси тугади, дегани.

12-турда "Энергетик-БГУ" таркибида "Шахтёр"(Солигорск)га қарши ўйнашга улгурдингиз. Қандай вазиятларни эслай оласиз?

Қийин ўйин бўлганди. "Шахтёр" бизга анча қийинчилик туғдирганди. 1-бўлимда бизга умуман ўйнашга беришмаган, "Шахтёр" бу ўйинда кучли эди.

Виталий Лисакович билан тўпурарлик пойгасида курашаётгандингиз, энди эса бир жамоадасиз. Ким энг яхши тўпурар бўлади?

Билмадим. Вазиятларда бир-биримизга пас беришимиз керак, у менга, мен унга. Лекин аввало, жамоани, кейин шахсий натижаларни ўйлашимиз лозим.

Янги жамоада сизга айнан қандай вазифалар юклатилди?

Ўйлайманки, биринчи ўринда "Шахтёр"(Солигорск)га ёрдам беришим керак. Асосий вазифам шу.

Бу мавсумда чемпион бўлишга умид қиляпсизми?

Ҳа, албатта.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz