Қайднома

Қидирув

«Фиорентина» Манжукич учун курашга қўшилди

«Фиорентина» Манжукич учун курашга қўшилди

  10.07.2020 15:33
  0
  150
«Фиорентина» Манжукич учун курашга қўшилди

Хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар берди Fiorentinanews.

Манбада қайд этилишича, футболчига «Фиорентина» қизиқиш билдирган. Аввалроқ Москванинг «Локомотив» клуби ҳам хорватиялик форвардни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аввалроқ Манжукич «Ал-Дуҳайл» билан амалдаги шартномани бекор қилиб, эркин агентга айланганди. Марио қатар чемпионатида 5 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмади.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли хорват аввал ҳам “А” Серияда тўп сурган, 4 мавсум давомида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган. Турин жамоасига келишидан аввал «Вольфсбург», «Бавария» ва «Атлетико»да ўйнаган.

Манжукич Хорватия термаси билан Россияда ўтказилган ЖЧ-2018да кумуш медалларини қўлга киритган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz