Қайднома

Қидирув

УЕФА Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичига қуръа ташланди

УЕФА Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичига қуръа ташланди

  10.07.2020 16:22
  0
  445
УЕФА Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичига қуръа ташланди

Бугун, 10 июль куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижаларига кўра, “плей-офф” тўрига аниқлик киритиб олинди.

 

1/4 финал қуръаси натижалари

1-жуфтлик: «РЕАЛ» (Испания) / «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (Англия) — «ЛИОН» (Франция) / «ЮВЕНТУС» (Италия)

2-жуфтлик: «РБ ЛЕЙПЦИГ» (Германия) — «АТЛЕТИКО» (Испания)

3-жуфтлик: «НАПОЛИ» (Италия) / «БАРСЕЛОНА» (Испания) — «ЧЕЛСИ» (Англия) / «БАВАРИЯ» (Германия)

4-жуфтлик: «АТАЛАНТА» (Италия) — «ПАРИ СЕН-ЖЕРМЕН» (Франция)

 

1/2 финал қуръаси натижалари

1-жуфтлик — 3-жуфтлик

2-жуфтлик — 4-жуфтлик

 

Бундан ташқари, финалнинг номинал мезбони номига ойдинлик киритилди. Ҳал қилувчи баҳс иккинчи ярим финал (2-жуфтлик — 4-жуфтлик) ғолиби майдонида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалидан бошлаб, барча учрашувлар “Саккизлик финали” форматида ўтади. Турнирга август ойида Лиссабон мезбонлик қилади.

Чорак финал ўйинлари 12-15 августга, ярим финаллар 18-19 августга, финал эса 23 августга белгиланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz