Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига. 9-тур "МЕТАЛЛУРГ" – "СЎҒДИЁНА" превъю

Coca Cola Суперлига. 9-тур "МЕТАЛЛУРГ" – "СЎҒДИЁНА" превъю

  10.07.2020 21:30
  0
  115
Coca Cola Суперлига. 9-тур

Суперлигамизнинг 9 - тури доирасида 12 июлъ якшанба куни  “Металлург” ўз майдонида  “Сўғдиёна”ни қабул қилади.

Бу икки жамоа бугунгача кучлилар сафида ўзаро 36 та ўйин ўтказишган. Шулардан 14 тасида бекободликлар, 15 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 51:49.
Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб 4:0. “Сўғдиёна” ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган. “Металлург” жамоаси ҳам “Сўғдиёна”ни бир марта мавсум давомида икки ўйинда ҳам – ўз майдони ва сафарда мағлубиятга учратган.
Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 11 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият, тўплар фарқи – 29:20.

Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:

18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
12.05.2017 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz