Қайднома

Қидирув

"Реал" Йович учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр

"Реал" Йович учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр

  10.07.2020 21:52
  0
  211

"Реал" ҳужумчиси Лука Йович жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради Маrsа.  Клуб раҳбарияти футболчини трансфер қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

 Мадридликлар сербиялик ҳужумчининг  ўйинларидан ва хатти-ҳаракатларидан норози.  Сабаби, 22 ёшли форвард Сербиядалигида карантин қоидаларини бузган, кейин  эса коронавирус билан касалланган дўсти билан алоқа қилган.

 Сербиялик ҳужумчи ҳисобида жорий мавсумнинг 25 та ўйинида 2 та гол ва 2 та ассист.  Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.  Трансфермаркет футболчининг бугунги кундаги нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.  Ваҳоланки, 2019 йилнинг ёзида "Реал" футболчи  учун "Айнтрахт" га 60 миллион евро тўлаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz