Қайднома

Қидирув

Хайрият, «Локомотив» аёллар жамоасида коронавирус аниқланмади

Хайрият, «Локомотив» аёллар жамоасида коронавирус аниқланмади

  11.07.2020 06:31
  0
  227

«Локомотив» клубининг аёллар жамоаси аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланмади. ПФЛ хабарига кўра, барча футболчилар ва мураббийлардан олинган тест натижалари хавфли вируснинг йўқлигини кўрсатган.

Аввалроқ, «Локомотив W» аёллар жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонада коронавирус инфекцияси борлиги гумон қилинаётган фуқаро аниқланган, натижада, Ўзбекистон чемпионати 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор W» - «Локомотив W» ўйини бошқа санага қолдирилган, «темирйўлчилар»нинг барча аъзолари эса карантинга олинган эди.

Энди «Локомотив W» клуби Чирчиқдаги «Кимёгар» стадионида машғулотларни бошлайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz